Линклар

Қаддафий НАТО га рақиб яратмоқчи


Ливия раҳбари Муаммар Қаддафий Африка ва Лотин Америкаси мамлакатларининг НАТОга ўхшаш мудофаа уюшмасини тузишни таклиф қилди.

Бу ҳақда у тилга олинган икки қитъадаги қарийб 30 мамлакат раҳбарларининг Венесуэладаги икки кунлик учрашувида қилган чиқиши чоғида гапирди.

Лотин Америкасига биринчи марта сафар қилган Муаммар Қаддафий ва Венесуэла президенти Уго Чавеслар Африка ва Жанубий Америка ўртасида алоқаларни мустаҳкамлашга чақирдилар.

XS
SM
MD
LG