Линклар

Режиссëрни озод қилиш уринишлари бормоқда


Польша ва Франция, хабарларга қараганда, АҚШнинг сўровига биноан Швейцарияда ҳибсга олинган таниқли кинорежиссёр Роман Полански озодликка чиқариш юзасидан биргаликда ҳаракат қилмоқчи.

Цюрих шаҳрида бўлиб ўтаётган кинофестивалда иштирок этаётган режиссер бундан 31 йил муқаддам АҚШ суди чиқарган ордерга биноан ҳибсга олингани тўғрисида кеча хабар қилинди.

31 йил муқаддам Полански вояга етмаган шахсга жинсий тажовуз қилганликда айбланган эди.

Сўнгги 30 йил давомида Францияда яшаётган 76 ёшли режиссер яқиндагина ордерни бекор қилишни сўраб ариза ёзган эди. Унинг фикрича, марҳум судья, ордерни берар экан, бир неча хатога йўл қўйган.

Кино ихлосмандларига Роман Полански ўзининг "Хитой маҳалласи", "Пианиночи" каби фильмлари билан таниш.







XS
SM
MD
LG