Линклар

logo-print

Халилзод: "Афғон тугунини ечиш мумкин"


Залмай Халилзод¸ 2001 йилдан 2008 йилга қадар АҚШ нинг Афғонистон ва Ироқдаги вакили бўлиб хизмат қилди.

Залмай Халилзод¸ 2001 йилдан 2008 йилга қадар АҚШ нинг Афғонистон ва Ироқдаги вакили бўлиб хизмат қилди.

Озодлик билан суҳбатда АҚШ нинг Афғонистон ва Ироқдаги собиқ элчиси Залмай Халилзод¸ шунингдек испаниялик дипломат Франческ Вендрел Афғонистонда тинчлик ўрнатиш хусусида баҳс этди.

Афғонистондаги урушни тўхтатиб¸ мамлакатда барқарорлик ўрнатишнинг энг мақбул йўли қайси?

Афғонистон президентлик сайловларидан сўнгги бўҳрон домига тобора чуқурроқ тортилар экан¸ бугун айни шу савол ўз жавобини кутмоқда. Бугун Ғарб ва Шарқ сиëсатчию сиëсатшунослари бош қотираëтган бу саволга тезроқ жавоб топилмаса¸ сайловлардан сўнг халқ олдидаги эътибори янада заифлашган жорий ҳукумат мамлакатдаги вазиятнинг янада беқарорлашувига хизмат қилиши мумкин.

Толиб жанггариларининг кун сайин фаоллашаëтгани ҳам бу долзарблик устига янги долзарблик юкламоқда. Афғонистонда 20 август куни ўтказилган сайлов муаллифлари¸ умумхалқ тадбирининг ақидапараст жанггариларнинг аҳоли орасида ошиб бораëтган эътиборини жиловлашга хизмат қилишига умид қилган эди.Аммо иқтидордаги президент Ҳамид Карзайнинг халқ орасидаги шундоқ ҳам заиф эътибори сайловлардаги сохтакорликлар ҳақдаги норозиликлар муносабати билан янада заифлашди.

Асли афғонистонлик Залмай Халилзод¸ 2001 йилнинг 11 сенябр куни Ню Йорк ва Вашингтонда амалга оширилган террор ҳужумларидан сўнг Буш маъмуриятининг Афғонистон бўйича энг муҳим шахсларидан бирига айланди.

2001 йилдан бошлаб 7 йил давомида у аввалига президент Бушнинг Афғонистон бўйича махсус вакили¸ сўнгра эса¸ АҚШ нинг Афғонистондаги элчиси бўлиб хизмат қилди.

Озодлик билан суҳбатда жаноб Халилзод агар Ҳамид Карзайнинг сайловлардаги ғалабаси Сайлов бўйича шикоятлар қўмитаси томонидан тасдиқланса¸ унга айрим маслаҳатлари борлигини айтади.

- Ҳамид Карзай халқаро ҳамжамиятнинг Афғонистондаги вазиятга оид жўяли шикоятларига қулоқ солмоғи лозим. Масалан¸ коррупция ëхуд қонун ва тартиб ўрнатишга оид режа ва дастурларни амалга ошириш орқали бошқарув тузумини ҳам яхшилашга оид шикоятларга қулоқ осиш керак. Мамлакат иқтисодини ривожлантириш борасида ҳам жуда жиддий чоралар кўрилмоғи лозим¸ дейди жаноб Халилзод.

Айни пайтда¸ АҚШ нинг Афғонистондаги собиқ элчиси халқаро ҳамжамият ҳам бу мамлакатда хатоларга йўл қўйганини эътироф этади. Афғонистонда фақат кам сонли ҳарбий қўшин яратиш ва Покистон билан чегара ҳудудларига маҳаллий қўшинни вақтида жойлаштирмаслик¸ жаноб Халилзодга кўра¸ шундай хатоликлардандир.

Аммо¸ деб давом этади собиқ элчи¸ Ҳамид Карзайнинг АҚШ билан муносабатлар табиатини тўғри баҳолай олмагани¸ хусусан унинг муҳим масалаларда Вашингтон маслаҳатига қулоқ солмагани¸ икки давлат ўртасидаги муносабатларга салбий таъсир кўрсатди.

Шунга қарамай¸ жаноб Халилзод¸ халқаро ҳамжамият афғон муаммосини ҳал қилишнинг мақбул йўлини топишига ишонади. Афғонистон сайлов комиссияси сайлов билан боғлиқ жиддий шикоятларга муносиб жавоб топиб¸ сайловнинг ҳалол ғолибини эълон қила олса¸ халқаро ҳамжамият учун ҳам бу борада янги имконлар очилади¸ деган фикрда жаноб Халилзод.

Бундай вазиятда янги афғон ҳукумати ва халқаро ҳамжамият ўртасидаги ҳамкорлик янада самарали бўлади¸ дейди собиқ элчи.

- Афғонистонда ҳеч қандай илгари силжиш кузатилмагани боис халқаро майдонда афғон стратегияси иш бермайди¸ деган ҳафсаласизлик кучайиб бормоқда. Шу боис¸ ҳозирда энди нима қилиш керак¸ деган мазмундаги баҳслар кучайиб кетди. Янги ҳукумат томонидан қабул қилинадиган қарорлар¸ нафақат ички сиëсат тадрижи¸ балки Афғонистонга халқаро ëрдам жалб этиш ва бу мамлакатга нисбатан халқаро сиëсатнинг шаклланишида ҳам белгиловчи рол ўйнайди¸ дейди жаноб Халилзод.

Испаниялик кекса дипломат ва халқаро майдондаги тинчлик музокарачиси деб ном қозонган Франческ Вендрел¸ бу гапларга қўшилади.

2000-2002 йилларда БМТ нинг¸ 2002-2008 йилларда эса Европа иттифоқининг Афғонистон бўйича махсус вакили бўлиб хизмат қилган жаноб Вендрел¸ Афғонистондаги вазиятнинг нотўғри оқимга бурилгани учун Карзай жавобгар деган фикрда. Айни пайтда¸ бундай хатоликлар учун маълум маъсулият халқаро ҳамжамият зиммасига ҳам тушади¸ деб давом этади испан дипломати.

- Йўл қўйилган энг катта хатолик 90 йилларда Афғонистонни хароб қилган жанггари қўмондонлар билан алоқани давом эттириб¸ уларга ëн босилгани бўлди. Шунингдек Афғонистон ҳукумати – Кобулдаги ҳукумат- куч ишлатиш борасида монополия ҳаққига эгалигини таъминламаслик ҳам катта хато бўлди¸ дейди Вендрел Озодлик билан суҳбатда.

Испан дипломатига кўра¸ афғон тугунини ечиш¸ афғон халқи истагига кўра ҳокимиятга келиши лозим янги ҳукумат легитимлигини таъминлаш асосида амалга ошмоғи лозим.

Агар Карзай легитим асосда қайта сайланадиган бўлса¸ Ғарб ва Карзай ўртасидаги совуқчилик ҳам иккинчи планга ўтиши лозим¸ деб давом тади жаноб Вендрел.

- Агар халқаро ҳамжамият Карзай легитим тарзда қайта сайланганини ҳис қилса¸ сайловларни ишончли деб тан олиш керак. Шундан сўнг президент Афғонистон халқаро учрашув ва келишувларда ўз зиммасига олган мақсадларни амалга оширишга киришмоғи лозим¸ дейди испан дипломати.

Афғонистон келажаги борасида тушкунликдан йироқ эканини таъкидлар экан жаноб Вендрел¸ агар нафақат мамлакат полицияси ва армияси¸ балки адлия тизими каби фуқаролик тизимлари ҳам йўлга қўйилса¸ Афғонистонда барқарор тинчлик ўрнатилишига ишонишини айтади.
XS
SM
MD
LG