Линклар

ҲРУ Россия ҳукуматини танқид қилди


Ҳюман Райтс Уотч ташкилотига кўра, Россия Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судининг Шимолий Кавказда содир этилган жиноятлар юзасидан чиқарган қарорларини мунтазам равишда инкор қилиб келмоқда.

Ташкилотнинг бугун эълон қилинган баёнотида айтилишича, биргина Чеченистон бўйича кўриб чиқилган 115та жиноят ишида Европа суди Россия расмийларини қотиллик, одам ўғирлаш ва қийноқлар қўллаш каби жиноятларда айбдор деб топган. Бироқ Россия томони шу пайтгача мазкур жиноятларни содир этганликда гумон қилинган шахсларга қарши ҳеч қандай чора кўрмаган.

Россия томони Ҳюман Райтс Уотч ташкилотининг ушбу айбловларига ҳозирча муносабат билдиргани йўқ.

Президент Дмитрий Медведев яқинда россияликлар мамлакат суд тизимига ишонмаслиги ва ёрдам сўраб Европа судига мурожаат қилишга мажбур бўлаётганини тан олган эди.
XS
SM
MD
LG