Линклар

logo-print

Жаҳон раҳбарлари Меркелни қутламоқда


Жаҳоннинг қудратли давлатлари етакчилари Германия канцлери Ангела Меркелни якшанба куни ўтказилган сайловда қўлга киритган ғалабаси билан табрикламоқдалар.

Меркел етакчилигидаги Христиан демократлар партияси сайловчиларнинг қарийб 34 фоиз овозини қўлга киритди, Социал демократлар эса 23 фоиз овоз тўплади.

АҚШ президенти Барак Обама Меркел хоним билан ҳамкорликни давом эттиришга умид билдирди.

Франция президенти Николя Саркози Меркел ғалабаси сўнги тўрт йил давомида қўлга киритган жамоатчилик ишончининг ҳосиласи бўлганини таъкидлади.

Айни пайтда Ангела Маркелнинг Христиан демократлар блоки якшанба кунги сайловда 15 фоиз овоз тўплашга муяссар бўлган Озод демократлар билан марказ-ўнгчи коалиция тузиш масаласини муҳокама қила бошлади.
XS
SM
MD
LG