Линклар

logo-print

Гейтс Эрон билан дипломатия тарафдори


АҚШ Мудофаа вазири Роберт Гейтс ҳарбий зарбалардан кўра, дипломатик уринишлар ҳамда янги санкциялар Эронни ядровий дастур борасида ўз сиёсатини ўзгартиришга кўндиришига ишонишини айтди.

Якшанба куни CNN телеканали билан суҳбатда Гейтс¸ Эронга қарши турли чоралар қўллаш эҳтимоли очиқ қолаëтгани¸ аммо Теҳрон билан муносабатларни дипломатия воситасида ҳал қилишга ҳали ҳам ўрин борлигини таъкидлади.

- Куч ишлатилиши Эронни ўз ядровий дастуридан воз кечишга кўндира олмайди, дея қўшимча қилди АҚШ Мудофаа вазири.

Роберт Гейтс, шунингдек, Эрон ўз ядровий дастурини тўхтатишдан бош тортса, Теҳронга нисбатан жазо чоралари, жумладан, мамлакат банк тизими ҳамда нефт ва газ соҳасига қарши санкциялар жорий этилиши мумкинлигини билдирди.
XS
SM
MD
LG