Линклар

Вазир "кетаман" деб қўрқитмоқда


Якшанба куни уюштирилган суиқасддан омон қолган Афғонистон Энергетика вазири Исмоил Хон бугун ҳукумат таркибидан чиқиш билан таҳдид қилди.

Ҳирот шаҳрида содир этилган портлашда Энергетика вазири омон қолган бўлса-да, тинч аҳоли вакилларидан тўрт киши нобуд бўлди, 17 киши тан жароҳати олди.

Суиқасддан сўнг Кобулга қайтиб келган Исмоил Хон ҳукуматни мамлакатда тартиб ўрнатишга чақириб, зўравонликлар давом этгудек бўлса истеъфога кетишини маълум қилди.

Айни пайтда НАТО қўмондонлиги сўнгги кунлар давомида Афғонистонда рўй берган зўравонликларда халқаро кучларнинг олти аскари нобуд бўлганини эълон қилди.
XS
SM
MD
LG