Линклар

Банкокда иқлим ўзгариши муҳокама қилинмоқда


Таиланд пойтахти Банкокда глобал иқлим ўзгариши мавзуига бағишланган навбатдаги давра сўзлашувлари бошланди.

9 октябрга қадар давом этадиган учрашувда 190га яқин давлатдан келган расмийлар иштирок этмоқдалар.

Декабр ойида эса Даниянинг Копенгаген шаҳрида БМТнинг иқлим ўзгариши масаласига бағишланган йирик анжумани бўлиб ўтади. Унда глобал иқлим ўзгаришининг олдини олиш бўйича имзоланган Киото битими ўрнини босадиган ҳужжат муҳокамага қўйилади.

БМТ ўз навбатида мазкур ҳужжат борасидаги сўзлашувлардан натижа бўлмаётгани ва қатор муҳим масалаларга шу пайтгача ечим топилмагандан ташвиш билдириб келмоқда.
XS
SM
MD
LG