Линклар

Меркел коалиция тузишга киришди


Жаҳоннинг қудратли давлатлари етакчилари Германия канцлери Ангела Меркелни якшанба куни ўтказилган сайловда қўлга киритган ғалабаси билан табрикламоқдалар.

Меркел етакчилигидаги Христиан демократлар партияси сайловчиларнинг қарийб 34 фоиз овозини қўлга киритди, Социал демократлар эса 23 фоиз овоз тўплади.

АҚШ президенти Барак Обама Меркел хоним билан ҳамкорликни давом эттиришга умид билдирди. Франция президенти Николя Саркози Меркел ғалабаси сўнги тўрт йил давомида қўлга киритган жамоатчилик ишончининг ҳосиласи бўлганини таъкидлади.

Айни пайтда Ангела Маркел яқин кунларда ҳукмрон коалиция тузиш масаласини муҳокама қилиши билдирди.

- Тез орада мен Озод демократлар партияси етакчиси ҳамда Христиан социал иттифоқи етакчиси Хорст Зеехофер билан келаси бир неча кун ва ҳафта ичида коалиция тузиш борасида музокаралар бошлаш масаласини муҳокама қиламан. Биз бу ишни тез фурсатда амалга ошириш иштиёқидамиз, деди Ангела Меркел.
XS
SM
MD
LG