Линклар

Эркин микрофон -"Болага ҳам пахта мажбурий"

  • Ҳурмат Бобожон

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.

Ўзбекистонда юз минглаб мактаб ўқувчилари пахта даласига ҳайдалаëтган айни кунларда Озодликка бўлган аксар қўнғироқларда ҳукуматнинг болаларни эксплуатация қилаëтганига нисбатан норозиликлар янгради.

Ҳамма пахтадан дод....

Қашқадарёнинг Шаҳрисабзида ҳам мактаб ўқувчилари пахта даласига ҳайдалмоқда¸ дейду Озодлик радиосига сим қоққан шаҳрисабзликлардан бири.

- Мен Қашқадарë вилояти¸ Шаҳрисабз туманидан бўламан. Оддий ишчиман. Айтмоқчиман¸ болаларни пахтага мажбурий олиб чиқиб кетаяпти. 13 ëшдан 15 ëшгача бўлган болаларни. Китоб туманиникини айтишди¸ кеча эшитдим. Китобнинг 160 минг аҳолиси бор экан. 16 минг мактаб ўқувчилари¸ коллеж ўқувчилари ҳаммасини олиб кетаëтган экан. Кеча айтдингизлар буни. Бизларникини ҳам олиб кетмоқчи экан.

Ëш болалардан ëздириб олиши мумкинку¸ ҳеч қанақа ота-она ëзиб бермайди булар айтган гапларни. Йўлдан ўтаман. Ëш болалар пахтага кетаëтган бўлади. “Сизлар пул учун¸ ўзларинг учун бораяпсизларми ëки мажбурийми?” деб сўрасам¸ “Йўқ¸ бормасак бўлмайди. Иложимиз йўқ” дейди. Умуман пахта мажбурий. Энг олий даража диктаторлар борку¸ бизларнинг Ўзбекистонга Лукашенко бўлса ҳам гуллаб-яшнар эди¸ демоқчиманда. Лукашенкони Европанинг энг охирги диктатори дейишадику. Ўша бизларга президент бўлса¸ Ўзбекистон гуллаб-яшнайди демоқчиманда¸ дейди Шаҳрисабздан сим қоққан суҳбатдош.

Айни пайтда¸ Тошкент вилоятининг Бўка туманидан сим қоққан навбатдаги суҳбатдошимиз ҳам болаларнинг ëппасига пахтага ҳайдалганига норозилигини билдиради.

- Мен Тошкент вилояти¸ Бўка туманида яшайман. Коллежлар¸ мактаблар пахтага чиққан. Кеча бир қисми чиқди¸ бугун қолгани. Туманимизда биттаю битта меҳрибонлик уйи бор. Шунинг ҳам 12-13-14 яшар болаларининг ҳаммаси далада¸ дейди бўкалик суҳбатдошимиз.

Навбатдаги телефон суҳбатида ҳам айни шу мавзу ҳақда сўз борди.

- Ëғин-сочинга қолмасдан йиғиштириб олайлик¸ дейишаяпти шекилли. Раҳбарларга ҳам айтиш керакда¸ ҳақни яхши берса¸ уст-бош олиб кияди болалар. Ҳақ бериши керакда. Шуни айтиш керак. Олиб чиқмагин¸ демаслик керакку¸ овқатини бериб¸ яхши ҳақ бериб ишлатсаям майли. Икки-уч соатнинг зарари йўқку. Лекин ҳақини бермаяптида. Чиққан пайтда 200-300 сўмдан берса¸ уст-бош олиб кияди¸ камчилигига ишлатади. Ҳақини бермаяпти. Озгина танга бериб қўяяпти. Ҳақини берса¸ яхши бўлади. Шуни талаб қилиш керакда.

Сизлар¸ агар иложи бўлса¸ юқорига айтсангизлар. Бизнинг қўлимиз етмайдида. Айтолмаймиз бирортамиз бу нарсани. Ҳеч бўлмаса “ҳаққини бер” дейиш керакда тўғрими? Ҳақини берса¸ болалар териб беради. Териш ҳеч нарса бўлмас. Қийналмасдан териб беради¸ ўзи билан овқат олиб боради. Яхши-яхши овқат еса¸ кўпроқ териб беради. Шуни айтиш керак иложи бўлса уларга. Болаларга ҳақни кўпроқ берсин. 10-20 кило болалар териб беради. Катта одам тера олмаганини биолалар териши мумкин. Лекин ҳақини беришсин¸ дейди бу суҳбатдошимиз.

Озодлик оқсамоқда....

Қозоғистондан қўнғироқ қилган ва ўзини Иброҳим ал Ҳошимий деб танитган тингловчи Озодлик радиосида мухолифат етакчилари фикрлар, мухолиф фикрлар етарли даражада берилмаётгани хусусида гапиради.

- Менинг фикрим шундан иборатки¸ Озодлик ўзининг миссиясини тўлиқ бажармаяпти¸ деган хулосадаман. Ўзбекистонда қолган оппозицион одамларнинг фикрларини жалб қилиш оқсаяпти. Мухолифатни бир бири билан суҳбатлашишга тортиш¸ жадаллаштиришга оз ҳиссасини қўшаяпти деб ўйлайман¸ дейди қозоғистонлик тингловчимиз.

******************

Муҳтарам тингловчи, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

**********************************************

"Эркин микрофон " рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти маъсул эмас.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG