Линклар

Норов жаҳон иқтисодиётини танқид қилди


Инқирозга қарши минтақавий ва миллий дастурларнинг амалга оширилиши, бу мақсадларга улкан маблағларнинг йўналтирилиши, афсуски, жаҳон молия бозорининг барқарорлашувига олиб келмади.

Бу фикрни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов БМТ Бош ассамблеясининг 64-сессиясида қилган чиқишида билдирди.

Ўзбекистон вакили инқирозга қарши барча минтақавий ва миллий дастурларни танқид қилар экан, айни пайтда бу соҳада Ўзбекистон ҳукумати амалга оширган чора-тадбирлар катта самара бераётганидан мақтанди.

- Мамлакатда қабул қилинаётган чоралар туфайли сўнгги йилларда макроиқтисодий барқарорлик таъминланмоқда, барқарор иқтисодий ўсиш суръати ўртача 8-9 фоизни ташкил қилмоқда, инфляция суръати паст, чет эл инвестициялари кенг миқёсда жалб этилмоқда, аҳолининг реал даромадлари ортмоқда, жорий йилнинг биринчи ярми ва умуман 2009 йили ички ялпи маҳсулот ўсиши 8,2 фоизни ташкил қилади, деди Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов БМТ Бош ассамблеясининг 64-сессиясидаги ялпи сиёсий мунозаралар доирасида қилган чиқиши чоғида.
XS
SM
MD
LG