Линклар

Душанбе отишма хабарини инкор қилмоқда


Тожикистон расмийлари Қирғизистон чегарасида отишма бўлгани тўғрисидаги хабарларни инкор этмоқда, дея хабар қилди Россия ахборот агентликлари.

Кеча Қирғизистон Чегара хизматидан олинган маълумотларга таяниб, Қирғизистон ахборот агентликлари Тожикистон ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари Исфара туманининг Сурх аҳоли пунктида бир гуруҳ номаълум шахсга қарата ўт очгани тўғрисида хабар тарқатган эди.

Айтилишича, воқеа 26 сентябрь куни рўй берган ва шу туфайли Қирғизистон Тожикистон билан чегарасида хавфсизлик чораларини кучайтирган.
XS
SM
MD
LG