Линклар

Қозоғистоннинг ЕХҲТга раислиги хушланмаяпти


Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари Қозоғистоннинг Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилотининг 2010 йилги раислигига тайинланиши муносабати билан ташвиш билдирмоқда.

Алматида жойлашган Халқаро журналистика маркази раҳбари Вячеслав Абрамов Варшава шаҳрида қилган чиқиши чоғида "Қозоғистон ЕХҲТга раислик қилишга тайёр эмас", деди.

Унинг фикрича, "Қозоғистон ЕХҲТ тарихидаги энг ёмон раис бўлиб қолади".

2010 йилининг январида ЕХҲТга раислик қилиш навбати ротация бўйича Қозоғистонга ўтади.

Қозоғистон постсовет мамлакатлари орасида ЕХҲТга раислик қиладиган биринчи мамлакатдир.
XS
SM
MD
LG