Линклар

Клинтон Анқара ва Ереван расмийларига мурожаат қилди


АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Туркия ва Арманистонни ўзаро алоқаларини нормаллаштириш бўйича ўз режаларини оғишмай амалга оширишга чақирди.

Душанба куни Клинтон бу икки давлатнинг ташқи ишлар вазирлари билан учрашди.

Куни кеча Туркия бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон Туркия ва Арманистон ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатиш тўғрисида шартнома 10 октябрь куни имзоланажаги тўғрисида баёнот берган эди.

Шартнома кучга кириши учун уни Туркия ва Арманистон парламентлари маъқуллаши керак.

Аввалроқ Анқара ва Ереван ўзаро дипломатик алоқаларни қайта тиклаш ниятида эканликлари тўғрисида баёнот берган эди. Бу ишни амалга оширишга Арманистоннинг Биринчи жаҳон уруши даврида Усмонли империя арманларни қатлиом қилган, деган иддаоси тўсқинлик қилиб келаётган эди.
XS
SM
MD
LG