Линклар

Обама Данияга боради


АҚШ президенти Барак Обама жорий ҳафтада Дания пойтахти Копенгагенга сафар қилади. Бу ерда у 2016 йилги ёзги Олимпия ўйинларини ўтказиш юзасидан Чикаго шаҳри аризасини қўллаб-қувватламоқчи.

Чикагодан ташқари Мадрид, Рио-де-Жанейро ва Токио шаҳарлари Олимпия ўйинларини ўтказиш ҳуқуқини қўлга киритишга ҳаракат қилмоқда.

Бу ҳуқуқ кимга насиб қилиши 2 октябрь куни Халқаро олимпия қўмитаси сессиясида маълум бўлади.

Дания пойтахтига Барак Обамадан ташқари Испания қироли Хуан Карлос, Бразилия президенти Луис Инасиу Лула да Сильва ҳамда Япония бош вазири Юкио Хатоямалар боради.
XS
SM
MD
LG