Линклар

АҚШ Анқара ва Ереванни ҳамкорликка чорлади


Америка Қўшма Штатлари ўн йиллар давомида бир-бирига адоватда бўлган Туркия ва Арманистонни ўзаро муносабатларни яхшилаш режасини ҳаётга тадбиқ этишга чақирди.

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Ню Йоркда ўтаёган БМТ Бош Ассамблеяси анжумани доирасида Арманистон Ташқи ишлар вазири Эдуард Налбандян ва Туркия Ташқи ишлар вазири Аҳмад Довуд ўғли билан учрашди.

Матбуот анжуманида Клинтон хоним АҚШ мазкур икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг нормалланишини қўллаб қувватлашини таъкидлади.

Унинг айтишича, Арманистон ва Туркия бир-бирига шарт қўймасдан алоқаларни яхшилаши лозим ва бу жараён узоқ муддатга чўзилмаслиги керак.

Расмийларга кўра, 10 октябр куни Туркия ва Арманистон ўзаро дипломатик алоқаларни қайта тиклаш ва икки давлат ўртасидаги чегараларни қайта очиш бўйича келишув имзолайди. Бироқ мазкур келишув кучга кириши учун у иккала давлат парламенти томонидан маъқулланиши керак.
XS
SM
MD
LG