Линклар

logo-print

Автобус портлашидан 30 нафар афғон нобуд бўлди


Афғонистон Ички ишлар вазирлиги Қардаҳор вилоятида йўл четига қўйилган минага дуч келган автобус ичида камида 30 нафар фуқаро ҳалок бўлганини билдирди.

Расмийларга кўра, нобуд бўлганлар орасида 10 нафар вояга етмаган бола ва 7 нафар аёл бор. Ушбу воқеа оқибатида 39 киши жароҳатланган.

Афғонистон расмийлари мазкур йўлнинг толиблар томонидан миналаштирилганини даво қилмоқда.

Қандаҳор вилояти толибон ҳаракати аъзолари энг мустаҳкам жойлашиб олган минтақа ҳисобланади. Жанггарилар ва Ғарб қўшинлари ўртасидаги энг қонли ва шиддатли жанглар айнан шу вилоятда рўй бермоқда.
XS
SM
MD
LG