Линклар

Путин иқтисоднинг жонланаётганини айтди


Россия Бош вазири Владимир Путинга кўра, жорий йил охирига қадар Россия иқтисодиёти 8 ёки ундан кам фоизга қисқаради.

Москвада бўлиб ўтган иқтисодий форумда чиқиш қилган Путин, Россия иқтисодиётдаги вазиятнинг аввал кутилганидан кўра аянчли эмаслигини айти.

Йил бошида Россия иқтисодиётининг 2009 йил охирига бориб 8.5 фоизга қисқариши башорат қилинган эди.

Айни пайтда Россия Марказий банки 30 сентябрдан бошлаб қайта молиялаштириш ставкасини 10 фоизга қисқартириши ҳақида эълон қилди. Марказий банк ўз қарорини иқтисодий фаолликни янада рағбатлантириш зарурати билан изоҳлади.

Банкнинг маълум қилишича, мамлакатдаги инфляция даражаси пасайиб 8.1 фоизни ташкил этган. Бу эса фоиз ставкаларини қисқартириш имконини бермоқда.

Апрел ойидан буён Россияда банк фоиз ставкалари 7 марта қисқартирилди. Айни пайтда Россия ҳукумати иқтисодиётнинг рецессиядан чиқаётганини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG