Линклар

Эрон ўз “ядровий ҳуқуқини” ҳимоя қилади


Эрон Атом энергияси агентлиги раҳбари Али Акбар Солеҳий пайшанба куни Женевада ўтказилиши режалаштирилаётган Эрон ва БМТ хавфсизлик кенгаши вакиллари ўртасидаги сўзлашувлар давомида Эроннинг ядровий дастурга эга бўлиш ҳуқуқи муҳокама этилмаслигини билдирди.

Солеҳийнинг айтишича, сўзлашувлар давомида Эрон томони ўзининг уранни тўйинтирувчи янги иншоотини ҳам муҳокама этиш ниятида эмас ва Эрон уранни тўйинтириш ниятидан қайтмайди.

Айни пайтда Эрон парламенти ўз баёнотида Ғарб давлатлари ўзларининг ўтмиш хатоларини такрорласалар Эрон Ғарб билан алоқаларни тўхтатиши мумкинлиги борасида огоҳлантирди.
XS
SM
MD
LG