Линклар

logo-print

Норов БМТ Бош Ассамблеясига мурожаат қилди


Душанба куни БМТ Бош Ассамблеясида чиқиш қилган Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Владимир Норов халқаро жамоатчилик эътиборини жаҳон молиявий бўҳрони, Қирғизистон ва Тожикистон ҳукуматларининг улкан ГЭС қуриш режалари ва Афғонистондаги вазиятга қаратишга уринди.

- Инқирозга қарши минтақавий ва миллий дастурларнинг амалга оширилиши, бу мақсадларга улкан маблағларнинг йўналтирилиши, афсуски, жаҳон молия бозорининг барқарорлашувига олиб келмади¸ дея танқид қилди Ғарб ҳукуматларининг бўҳронга қарши қўллаëтган чораларини жаноб Норов.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирига кўра, Тожикистон ва Қирғизистонда қурилиши режалаштирилаётган улкан гидроэнергетик иншоотлар бутун минтақа хавфсизлигига таҳдид солиши мумкин.

- Мазкур иншоотлар технологик ҳалокат натижасида юзага келиши мумкин бўлган эҳтимолий фожеавий оқибатлар ҳақида ўйланмасдан режалаштирилган. Сейсмологик зонада жойлашган ушбу минтақада ўта кучли зилзилалар содир бўлиши мумкин. Шу сабабли Ўзбекистон ҳукумати ушбу минтақадаги йирик гидроэнергетик иншоотлар фақатгина холис халқаро экспертизадан сўнг қурилиши керак¸ деб ҳисоблайди¸ деди БМТ даги чиқишида Владимир Норов.
XS
SM
MD
LG