Линклар

Поланскийнинг "Аччиқ ой"и


 Роман Поланский замонамизнинг энг машҳур режиссëрларидан бири саналади.

Роман Поланский замонамизнинг энг машҳур режиссëрларидан бири саналади.

Оскар мукофоти соҳиби Роман Поланский адвокатлари Швейцарияда ҳибсга олинган таниқли кинорежиссëрнинг АҚШ га экстрадиция қилинишини тўхтатишга уринмоқдалар.

27 сентябр куни Швейцариянинг Цюрих шаҳрига кино соҳасидаги хизматлари учун махсус мукофот олишга келган Роман Поланский¸ АҚШ прокурорлари талаби билан ҳисбга олинди.

Қинғир ишнинг қийриғи 40 йилда ҳам чиқар¸ деган нақл тасдиғи каби¸ Поланскийни бундан 32 йил бурун қилган қилмиши тузоққа туширди.

1977 йили Поланский¸ кейинчалик ўзи каби Оскар мукофотига соҳиб бўлган киноактëр Жэк Николсоннинг Ҳолливуддаги уйида 13 яшар қизни зўрлаганликда айбланган эди.

Вояга етмаган қизга наркотик ва спиртли ичимлик бериш ва сўнгра у билан жинсий алоқа қилишда айбланган Поланский ўшанда 42 кун ҳибсда сақланган эди.

Поланский¸ қизнинг тажрибали экани ва жинсий алоқага ўз хоҳиши билан киришганини айтган бўлсада¸ унга расман вояга етмаган ўсмирни йўлдан уриш айби қўйилган эди.

1978 йил бошида¸ суд мазкур воқеа юзасидан ҳукм чиқариши арафасида Поланский АҚШ дан қочиб Францияга келган ва кўп ўтмай француз фуқаролигини олган эди.

Шундан сўнг Поланский Америкага қайтиб бормади.

2003 йили Поланский “Пианиночи“ филми учун энг яхши режиссëр категориясида Оскар мукофотига лойиқ топилганида ҳам¸ мукофотни унинг учун бошқалар олди.

Кино соҳасидаги дунëнинг энг нуфузли мукофот ва совринларига сазовор бўлган Поланский Цюрихда яна шундай бир мукофотни олиши лозим эди¸ аммо бунинг ўрнига у ҳисбга олинди.

Швейцария Адлия вазири Эвелин Вайдмер-Шламф¸ АҚШ билан мавжуд икки томонлама келишувлар Америка Адлия вазирлиги томонидан юборилган ордерни эътиборсиз қолдиришга йўл бермаслигини айтади.

- Биз бошқа давлатлар каби¸ АҚШ билан келишувга эгамиз ва унга кўра Америка ҳудудида қонунни бузганлиги учун қидирувга берилган шахсни ўз ҳудудимизда қўлга олишимиз шарт. Шу боис¸ жаноб Поланский Швейцария ҳудудига кириши билан¸ ҳуқуқий жиҳатдан¸ уни ҳибсга олишдан ўзга чорамиз йўқ эди¸ деди Швейцария Адлия вазири.

Эндиликда АҚШ прокурорлари Поланскийни экстрадиция қилиш учун лозим ҳужжатларни ҳозирламоқдалар¸ айни пайтда кинорежиссëр адвокатлари бундай эҳтимолни йўққа чиқаришга уринмоқдалар. Бу жараëн эса¸ ойлар¸ ҳатто йилларга чўзилиши мумкин.

Машҳур кинорежиссëрнинг АҚШ Адлия тизими билан кураши давом этар экан¸ унинг Европадаги ҳамкасб ва мухлислари Поланскийни озод қилиш ҳаракатини бошладилар.

Поланскийнинг 32 йил бурунги айблов асосида ҳибсга олинишини танқид қилган Франция Маданият вазири Фредерик Миттеран юзага чиққан воқеа Американинг қўрқинчли юзини намойиш қилганини айтади.

- Бу каби эски гап учун шундай одамни бўриларга едириб қўйишда бирор маъни йўқ. Ўз санъати учун мақтов ва эътирофлар олишга чоғланиб турган Поланскийнинг¸ бунинг ўрнига ҳибсга олинишини кўришнинг ўзиëқ даҳшат. Уни атайин тузоққа туширишди. Биз ҳаммамиз яхши кўрадиганимиз саховатли Америка баробарида¸ бу воқеа орқали одамни қўрқитадиган Америка ҳам ўз юзини кўрсатмоқда¸ деди Франция Маданият вазири.

Ҳозирча АҚШ Давлат департаменти бу баëнотга муносабат билдирмади.
XS
SM
MD
LG