Линклар

logo-print

Россия ва Беларус ҳарбий машқ ўтказди


Россия ва Беларус НАТО га аъзо давлат сарҳадларига яқин минтақада икки кунлик ҳарбий машқ ўтказди.

Россия оммавий ахборот воситаларининг хабар қилишича, 12 500 нафар ҳарбий иштирок этган мазкур ҳарбий машқларда авиация, артиллерия ва бошқа қурол-аслаҳалар имкониятлари синовдан ўтказилган.

Ушбу ҳарбий машқлар НАТО га аъзо Полша ва Литва билан чегарадош Россиянинг энг ғарбий Калининград минтақаси ҳамда Польша сарҳадларига 125 километр масофада бўлган Беларус жанубида ўтказилди.

Ҳарбий машқларни кузатган Россия ва Беларус президентлари Медведев ва Лукашенко ушбу машқларнинг мудофаа мақсадларига қаратилганини таъкидлади.

XS
SM
MD
LG