Линклар

Теҳрон дипломатларни америкаликлар билан учраштиради


Эрон расмийлари Теҳронда швейцариялик дипломатларга июл ойи охирида ҳибсга олинган уч америкалик билан учрашишга рухсат берди.

Швейцария Эронда АҚШ манфаатларини ифода қилади. Вашингтон билан Теҳрон ўртасида расмий дипломатик алоқалар йўқ.

Кузатувчилар Эрон расмийлари қарорининг жаҳондаги 6 етакчи давлат ва Теҳрон вакиллари ўртасидаги учрашув олдидан қабул қилинганига эътибор қаратмоқда.

Мазкур учрашувда Эроннинг ядровий дастури билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинади.
XS
SM
MD
LG