Линклар

Поланский иши яқин ҳафталар ичида кўрилади


АҚШнинг сўровига жавобан Швейцарияда ҳибсга олинган кинорежиссёр Роман Поланскининг адвокатлари уни озод қилишни сўраб, Цюрих шаҳар судига мурожаат қилди.

Суд аризанинг яқин ҳафталар ичида кўриб чиқилишини билдирди.

Кинорежиссёрни озод қилишни сўраб унинг ўнлаб ҳамкасблари Швейцария маъмурларига мурожаат қилмоқда.

Ёши 76 га чиққан Роман Полански Полшада туғилиб ўсган Франция фуқароси. У шанба куни Цюрих шаҳрида ҳибсга олинган эди.

АҚШ уни 1977 йили вояга етмаган қиз билан жинсий муносабатда бўлганликда айбламоқда.
XS
SM
MD
LG