Линклар

Тинч океанида цунами қутурмоқда


Самоа ороллари яқинида юз берган кучли зилзила туфайли океанда тўфон кўтарилиб, натижада Америка Самоасини сув босди.

Хабарларга қараганда, улкан сув тўлқини қишлоқлардан бирини батамом ювиб кетди. Камида 14 киши нобуд бўлди.

Фожеа арафасида маҳаллий маъмурлар соҳилбўйи қишлоқлари аҳолисига хавфсиз ҳудудга бориб туришни тавсия қилган эди.

Шу соатларда цунами Янги Зеландияга ҳамда Тинч океанининг жанубий қисмидаги бир қатор кичик оролларга таҳдид солмоқда.
XS
SM
MD
LG