Линклар

logo-print

Вашингтонда АҚШ-Сурия сўзлашувлари бўлиб ўтди


Бу сўнгги 5 йилдан бери биринчи бор амалга ошган сўзлашувлардир.

АҚШ Давлат департаменти матбуот котибининг хабар қилишича, Давлат котиби муовини Жек Лью Сурия ташқи ишлар вазири ўринбосари Файсал ал-Меҳдад билан "муштарак манфаатларни ифодаловчи қатор масалалар"ни ҳамда ўзаро алоқаларни яхшилаш йўлларини муҳокама қилган.

Сурия томонидан олинган маълумотларга қараганда, Ал-Меҳдаднинг Вашингтонга сафаридан асосий мақсад АҚШнинг Дамашққа нисбатан санкцияларини бекор қилиш бўлган.
XS
SM
MD
LG