Линклар

Обама Рамуссенни қабул қилди


АҚШ президенти Барак Обама НАТО бош котиби Андерс Фог Расмуссен билан Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди.

Вашингтонда бўлиб ўтган сўзлашувлардан сўнг Обама Афғонистондаги уруш нафақат АҚШнинг, балки бутун НАТОнинг иши, деган фикрни билдирди.

- Бу Американинг жанги эмас. Бу, шунингдек, НАТОнинг ҳам миссиясидир ва биз ҳар бир қадамни НАТО билан муҳокама қилиш учун фаол ва тиришқоқлик билан ишламоқдамиз, деди Обама.

АҚШ президентининг бу фикрини НАТО бош котиби ҳам қувватлади.

Президент Обама яқин кунлар ичида НАТО кучлари қўмондони генерал Стэнли МакКристал сўраган қўшимча қўшинни Афғонистонга юбориш тўғрисида қарор қабул қилиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG