Линклар

Тинч океанида цунами рўй берди


Тинч океани жанубий қисмидаги бир неча орол сув остида рўй берган 8 даражали зилзила боис ёпирилган цунами остида қолди.

Табиий офат боис 100 га яқин одам ўлгани тахмин қилинмоқда. Хусусан, Самоа оролида 65 кишининг нобуд бўлганини полиция тасдиқлади. Яна камида 20 киши оролнинг Америкага қарашли қисмида, яна 10 киши Тонга оролида нобуд бўлгани айтилмоқда.

Кўплаб одам бедарак кетган, юзлаб одам жароҳатланган. АҚШ президенти Барак Обама Америка Самоасида оқибатларини бартараф этиш ва зарурий ёрдам учун АҚШ Федерал жамғармасидан маблағ ажратиш даражасидаги “йирик табиий офат” содир бўлгани ҳақида баёнот берди.
XS
SM
MD
LG