Линклар

Грузиядаги уруш бўйича ҳисобот эълон қилинди


Бугун 2008 йил Россия ва Грузия ўртасида юзага чиққан уруш сабабларини аниқлаш бўйича Европа иттифоқи талаби билан ўтказилган махсус текширув натижалари эълон қилинди.

Ҳисобот муаллифлари ҳам Россия¸ ҳам Грузия ҳукуматини мазкур уруш орқали халқаро қонунларни бузганликда маъсул деб топдилар.

Швециялик дипломат Ҳейди Таглиавина етакчилигидаги мустақил текширув гуруҳи 5 кунлик уруш бўйича якунлаган ҳисоботини Европа иттифоқининг Брюсселдаги юқори даражали расмийларига тақдим қилди.

Европа иттифоқи 2008 йил август ойида Грузиянинг айирмачи ўлкаси саналган Жанубий Осетияда рўй берган уруш ҳаракатларига нуқта қўйган ўт очишни тўхтатиш келишувига воситачилик қилган эди.

Ўтган ҳафтада Европа иттифоқи Грузиядаги кузатувчилари ушбу ҳисобот эълон қилиниши боис кескинлик кучайиши эҳтимоли олдини олиш мақсадида мамлакатнинг Жанубий Осетия билан чегара ҳудудаги назорат пунктларини шахсан кўздан кечирганини маълум қилган эди.
XS
SM
MD
LG