Линклар

Афғонистонда АҚШнинг яна бир аскари ўлди


Афғонистон шимолида бомба портлаши оқибатида АҚШ аскари нобуд бўлди.

АҚШ ҳарбийлари матбуот котиби буни тасдиқлади ва ҳужум Хост вилоятида уюштирилганини маълум қилди.

Вилоят ҳокими ўринбосари Тоҳир Хон Сабарийга кўра, ҳужум қилган шахс портловчи модда тўлдирилган машинани Покистон чегараси яқинидаги Мандозай туманида бораётган АҚШ ҳарбийлари автоколоннасига олиб келиб урган.

Айни пайтда Афғонистон Ички ишлар вазирлиги 22 нафар толиб жанггариси сешанба куни оқшом Фараҳ вилоятида олиб борилган 4 соатлик жанг чоғида ўлдирилганини маълум қилди.

Афғонистонда сўнгги ҳафталар ичи маҳаллий ва хориж қўшинларига қарши толиб жанггаррилари уюштираëтган ҳужумлар сони ошиб бормоқда.
XS
SM
MD
LG