Линклар

Покистондаги жанггариларга ҳужум давом этмоқда


Покистон шимол-шарқида АҚШ нинг учувчисиз бошқариладиган учқичи амалга оширган ҳужум оқибатида камида 6 жанггари ўлдирилди.

Бу ҳақда Покистон хавфсизлик хизмати расмийлари маълумот берди. Бу ушбу ҳудуддан сўнгги 24 соат ичида олинган айни мазмундаги учинчи хабардир.

Ҳужум мамлакатнинг Афғонистон билан чегарадош Вазиристон минтақаси шимолида амалга оширилди. АҚШ ҳарбийлари Афғонистонда толиблар хуружи ортгани боис жанггари гуруҳларнинг Покистон билан чегара бўйлаб жойлашган эҳтимолий қароргоҳларига ҳаво ҳужумлари сонини оширди.
XS
SM
MD
LG