Линклар

logo-print

Индонезия ғарбида кучли зилзила рўй берди


7.6 даражали зилзила эпицентри Суматра ороли яқинида бўлди. Гувоҳларга кўра, биноларга қаттиқ шикаст етган ва қирғоқ яқинидаги 900 минг одам яшайдиган Паданг шаҳрида ёнғинлар бошланган.

Ҳозирча нобуд бўлган ва жароҳатланганлар ҳақида хабарлар йўқ.

Ер силкиниши эпицентрдан бир неча юз километр олисликдаги мамлакат пойтахти Жакарта шаҳрида ҳам сезилган.

Тинч океанидаги цунамидан огоҳлантириш маркази Индонезия, Малайзия, Ҳиндистон ва Таиланд ороллари аҳолисини цунами эҳтимолидан огоҳлантирди.

Индонезиядаги ер силкиниши Тинч океани жанубий қисмида 8 даражали сув ости силкиниши боис цунами юзага келганидан бир кун ўтиб содир бўлди. Цунами оқибатида Сомоа ороллари ва Тонга оролида камида 113 киши нобуд бўлди.

XS
SM
MD
LG