Линклар

Аҳмадийнажот яна кескин баёнот берди


Президент Маҳмуд Аҳмадийнажот Эроннинг баҳсли ядровий дастури борасида дунёнинг 6 қудратли давлати билан бошланадиган музокаралар олдидан яна бир кескин чиқиш қилди.

Эрон марказий телевидениесининг маълум қилишича, Аҳмадийнажот 6 давлат “ўзи истаган сиёсатни” маъқуллаши мумкин, аммо бу Эронга зарар етказа олмайди, деб баёнот берган.

Эрон расмийлари пайшанба куни Женевада БМТ Хавфсизлик кенгашининг беш доимий аъзоси ва Германия расмийлари билан учрашади.

АҚШ ҳамда унинг Ғарбдаги иттифоқчилари атом қуроли яратилмоқда, деган гумонда Эроннинг уранни бойитиш бўйича тадқиқотларини муҳокама қилиш истагида.

Ўтган ҳафтада Эрон томони уранни бойитиш тадқиқотлари учун яна бир иншоотни қурганини тан олганидан сўнг Ғарб давлатлари хавотири янада кучайди.

Уранни бойитиш дастурларини тўхтатмагани учун БМТ Эронга қарши уч босқичли санкция жорий қилган.
XS
SM
MD
LG