Линклар

Исроил Ҳамас билан келишувга рози бўлди


Исроил томони Ғазода қўлга олинган ўз аскари тириклигини исботловчи далил эвазига 20 нафар фаластинлик аёл маҳбусни озод қилишга рози бўлди.

Бош вазир Бенямин Нетаняҳунинг идораси далил сифатида исроиллик аскар Гилат Шалит тириклигини исботловчи видео тасвирнинг ўз ихтиëрига берилишини сўрамоқда.

Миср воситачилигида эришилган келишув жума куни амалга оширилади.

Гилат Шалитни бундан уч йилдан ошиқроқ вақт муқаддам Ҳамасга алоқадор гуруҳ қўлга олганидан буён уни ҳеч ким кўрмаган.
XS
SM
MD
LG