Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:59

Эркин микрофон - Мухолифат бирлашсин!


SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.
SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.

Ўзбекистонда оддий одамлар ҳамон хориждаги мухолифатга умид кўзини тикмоқда; халқимиз озодлиги йўлида улар бирлашсин¸биз ҳам уларга ëрдам берайлик¸ дейди Жиззахдан сим қоққан Қаҳрамон ака.

Озодликка Қашқадaрёдан қўнғироқ қилган илк суҳбатдошимиз ўз исмини айтмасликни маъқул кўрди.

Туманлардан биридаги фермерлик хўжалигида сувчи бўлиб ишлайдиган бу юртдошимиз шу кунларда давом этаётган пахта йиғим-терими билан боғлиқ муаммодан гап очди.

- Ака шу кўзбўямачиликнинг ҳаммаси биздада! Қишлоқда ҳозир пахта сезон бўлса¸ бу сезонда ҳамма ëқ кўзбўямачилик. Пахта териладиган кунлари техниканинг ҳаммасини подëмга чиқариб¸ кўчанинг юзига чиқариб қўяди¸ ўша куни иш деган нарсанинг ўзи бўлмайди.

Пахтанинг нархи ҳозир 55-60 сўм¸ бир килоси. Энг баланд нархи 60 сўм. Ундаям фермерларнинг ўзи чўнтагидан бераяпти бу пулни¸ давлат томонидан умуман банклар пул бераëтгани йўқ.

Озодлик: Пахтани ким тераяпти?

- Ҳозир пахтани ëш болалар ҳам тераяпти¸ 5-синфдан тепаси ëппасига пахтага чиқиб кетган. Мактаб ëпилган¸ 5-синфдан юқориси йўқ. Лицей¸ коллежларни ҳам олиб келиб тиқаяпти шийпонларга. Шийпонлар ҳам энди ўта қаровсиз бир аҳволда.

Озодлик: Шу 55-60 сўмга ҳам одамлар индамай пахта тераяптими?

- Мажбурда энди¸ илож йўқ. Нима қилиш керак¸ бошқа пайт шу пул ҳам йўқда! Пластик карточка деган бир гурунг чиқиб қолди¸ икки-уч ой бергандек ҳам бўлди¸ униям бўлса 15 фоизга. Қишлоқда пластик карточка ишлатадиган жойлар йўқ. Шаҳарга борсангиз¸ 15 фоиз. 25 минг сўм ойлик бор ичида¸ унга нима олишниям билмайсиз. Ана шундай гурунглар бўлиб ëтибди бизда ака. Тўрт йил бўлади¸ газ деган нарса умуман йўқолди.

Шу ерда сувчи суҳбатдошимиз миниб кетаëтган эшакнинг ҳам қишлоқдаги оғир ҳаëт ҳақдаги шикоятга қўшилгиси келди чоғи¸ ҳанграб юборди. Эшагини ҳанграшга қўйиб бергач¸ суҳбатдошимиз гурунгни яна давом эттирди.

- Свет ҳам йўқ газ йўқ бўлганига. Қишларда свет 24 соатлаб ўчади. Ойлаб ўчиб ëтади¸ биров сўрамайди уни. Оддий одамлар сўрагани билан¸ бунинг ҳеч бир фойдаси йўқ. Битта началник мелиса келадида¸ ҳамманинг овозини ўчириб кетади, дейди қашқадрёлик сувчи суҳбатдошимиз.


Фермер ўтган йилги пахтасига пул ололмай сарсон...

Фарғонадан қўнғироқ қилган Абдуллатиф исмли фермер шу кунларда ўз далаларида пахта тераётган ёрдамчиларга пул тўлай олмаётганини айта туриб¸ бунинг сабабини тушунтириб берди.

- Ўтган 2008 йилги ҳосилнинг суммаларини¸ мана 2009 йилги пахта терими тугаяпти¸ ë теримнинг ўртасида турибмиз¸ ҳали шу суммалар келгани йўқ. Ўша 2008 йилда сотилган пахтанинг пуллари ҳали бизнинг учëтимизга етиб келгани йўқ. Бир йил бўлаяптиям¸ бу пул йўқ ҳали. Сўрасак¸ давлат томонидан ўша экспорт масаласи қийинлашди¸ деган гаплар бўлаяпти.

Озодлик: Шунақа деб тушунтиришаяптими сизларга?

- Ҳа¸ бизга шунақа тушунтиришаяпти.

Озодлик: Унда нимага бу йил яна пахта экишга мажбур қилди? Олдин ўтган йилгисини сотиб¸ янгисини кейин экамиз¸ демадингларми?

- Ҳа¸ кимга айтасиз бу дардингизни?

Озодлик: Сизни бу йил ҳам пахта экишга мажбурлаганларга айтмадингизми?

- Ҳа¸ сенга фермерлик мажбур эмас¸ дейишаяпти бунақа гапларга….



Бирлашган ўзар¸ бирлашмаган тўзар....

Жиззахдан қўнғироқ қилган Қаҳрамон ака, Ўзбекистон мухолифат гуруҳларининг тарқоқ ҳолда қолаётганига эътироз билдириш истагида Озодликка мурожжат қилибди.

Ўзбекистондаги аянчли аҳволни яхшилаш учун охирги умидимиз шулардан¸ бунинг учун эса мухолифат бирлашиб, халққа бошчилик қилиши керак, дейди Қаҳрамон ака.

- Мен ўзим Муҳаммад Солиҳ жанобларини жуда ҳурмат қиламан. Олдиндан¸ ўша союз пайтида¸ иттифоқ тарқалмасдан туриб у кишининг чиқишларини мен ниҳоятда қизиқиб томоша қилганман¸ ўша пайтдаги сессия¸ йиғилиш ва мажлисларни ниҳоятда қизиқиб кузатганман. Жуда қаттиқ жон куйдириб курашган у киши. Биринчи ўринда ўша қишлоқ хўжалиги¸ қишлоқ хўжалигидаги аҳолининг ҳаëти тўғрисида куюниб¸ Горбачëвлар билан жуда қаттиқ талашиб¸тортишувлар қилган у киши. Мустақилликниям шу киши кўтарган¸ десам бўлаверади. Менинг ўзим билганимча¸ мустақилликниям асосан ўзи шу киши кўтарган. Бу мени билганим¸ ким буни инкор қилмоқчи бўлса¸ марҳамат.

Кейин имкони бўлса¸шу мухолифатчиларга етказинг¸ бугун эркчими¸ бирликчими қайси бўлишидан қатъий назар¸ бирлашиши керакда! Бирлашган ўзар¸ бирлашмаган тўзар¸ деган ҳалиги нақл борку! Ҳаммаси уни ундай¸ буни бундай демасдан¸ шу мустақил бўлишимиз керак¸ халқимиз озод бўлиши керак¸ халқимиз учун курашишимиз керак¸ дедими курашиши керак.

Бизнинг қўлимиздан келадиган иш бўлса¸ бўлса айтсин¸ бажонидил қиламиз. Жонимиз фидо¸ бажонидил ëрдам берамиз¸ озодлигимиз учун¸ халқимиз тинчлиги¸ осойишталиги учун¸ ризқу баракот учун¸ бола-чақамиз келажаги учун жонимизни фидо берамиз¸ дейди дейди жиззахлик Қаҳрамон ака.

*********************

Муҳтарам тингловчи, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

**********************************************

"Эркин микрофон" рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти маъсул эмас.
XS
SM
MD
LG