Линклар

logo-print

Тошкентда ҳамма ëқ тинч...

  • Алишер Сиддиқ

Минтақа расмийлари¸ меҳнат муҳожирларининг ватанга қайтиб ишсиз қолаëтгани жиноятчилик кўпайишига сабаб бўлаëтганини айтмоқдалар.

Минтақа расмийлари¸ меҳнат муҳожирларининг ватанга қайтиб ишсиз қолаëтгани жиноятчилик кўпайишига сабаб бўлаëтганини айтмоқдалар.

Марказий Осиë ҳукуматлари иқтисодий бўҳрон сабаб жиноятчилик сони ва кўлами ортаëтгани ҳақда очиқ гапираëтган бир пайтда¸ Тошкент расмийлари бундай боғлиқликни инкор қилмоқдалар.

Кейинги ойлар ичи Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистонда жиноятчиликнинг ортгани ҳақида расмий ва норасмий хабарлар келмоқда.

Кузатувчилар жаҳон иқтисодий бўҳронининг Марказий Осиё давлатларига қилган яна бир салбий таъсири жиноятчилик даражасида акс этмоқда¸ деган хулосага келишмоқда.

Ўзбекистон расмийлари бу борада одатдагидек¸ жимлик сақламоқда. Аммо биргина Тошкент ва Тошкент вилоятида содир этилган жиноятлар бу жараёндан Ўзбекистон ҳам четда қолмаганини кўрсатади.

Расмий манбаларга таяниб, Узметроном мустақил интернет газетасининг хабар қилишича, куни-кеча Тошкентнинг Қорасув даҳасида президент Каримов ўтадиган йўлга яқин жойда боши танасидан жудо қилинган бир аёлнинг жасади топилган.

Бошқа бир районда номаълум шахслар ўғрилик мақсадида хонадонлардан бирига бостириб кириб беш яшар болани ўлдириб, унинг онасини чавақлаб кетган.

Мустақил манбалар Тошкентда босқинчилик жиноятларининг сони ортгани ҳақида хабар қилмоқда.

23 сентябр куни Бўстонлиқда номаълум жиноятчининг уч ёшли қизалоқни зўрлаб ўлдиргани ва воқеа жойидан ғойиб бўлганини хабар қилган эдик. Бу каби жирканч жиноятнинг содир бўлганини маҳаллий милиция ходимлари тасдиқлашган эди. Аммо Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги мамлакатда жиноятчилик даражасининг ортганини инкор қилмоқда.

- Унақа жа жиноятчилик унақа авжига олмаган. Одатдагидай бўляпти. Ошиб кетмаган унақа, дейди Ички ишлар вазирлиги ходими.

Айни пайтда Тожикистон Ички ишлар вазирлиги иқтисодий вазиятнинг ёмонлашгани билан боғлиқ жиноятларнинг кўпайгани ҳақида ҳисобот бермоқда. Вазирлик матбуот вакили Маҳамадулло Асадуллоевга кўра, бундай жиноятлар сони 20-25 фоизга ортиб кетган.

- Бизда содир этилаётган аксар жиноятлар иқтисодий ҳарактерга эга. Шу кунларда айниқса товламачилик, шахсий мулкни ўғирлаш ва порахўрлик авж олиб кетди. Жорий йил бошидан буён 2620 та ўғрилик содир этилди. Бу жараён кўплаб меҳнат мигрантларининг қайтиб келгани билан боғлиқ бўлиши мумкин, деди Тожикистон Ички ишлар вазирлиги вакили.

Мамлакатда содир этилган жиноятлар сарҳисоби Қирғизистонда келаси ҳафтада эълон қилинади. Аммо Қирғизистон ички ишлар вазирлигининг расмий вакили Бақит Сеитов ўтган йилги кўрсаткичларга нисбатан жиноятчилик даражасининг бир қадар ортганини ҳозирданоқ айтиш мумкин деб ҳисоблайди.

- Босқинчилик, мол ўғрилиги, қароқчилик, ўғрилик, товламачилик содир этиляпти. Бу жиноятлар авваллари ҳам бўлган, лекин ўтган йилги вазият билан солиштирсак бир оз ортган, дейди Бақит Сеитов.

Яқинда Сенатда чиқиш қилган Қозоғистон Ички ишлар вазири Серикбай Магамбетов мамлакатда жиноятчилик даражасини камайтиришга эришилгани ва жорий йилда жиноятчилик 10 фоизга камайгани ҳақида маълум қилган эди.

Мазкур жараённи Қозоғистон расмийлари мамлакатдан иқтисодий инқироз туфайли кўплаб меҳнат мигрантларининг қайтиб кетгани билан изоҳламаётир. Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги матбуот вакили Олег Ивашенко¸ айниқса¸ ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари томонидан жуда кам жиноят содир этилаётганини тан олди. Бироқ қўшни давлатларидаги вазиятни Ивашенко уларнинг ўз ватанларига қайтиб кетгани билан изоҳлайди.

- Бу ерда юрганларида гастарбайтерлар жиноят содир этмасликка ҳаракат қилишади. Чунки бу ҳолда улар ўзларига ҳуқуқ тартибот идораларининг диққатини қаратган бўладилар. Ва шу тариқа улар мамлакатдан чиқариб юборилиши мумкин бўларди. Агар ўз фикримни билдирадиган бўлсам, қўшни давлатларда ҳозир жиноятчиликнинг ортгани Россия ва Қозоғистондан меҳнат мигрантларининг уйларига қайтиб бориши билан боғлиқ деб ўйлайман. Болалар ватанларига қайтиб у ердаги ишсизликка дуч келдилар, дейди Олег Ивашенко.

Жаҳон иқтисодий инқирози авж олган паллада Россия милицияси кучайтирилган тартибда ишлай бошлади, дейди Россия Ишчи ишлар вазирлиги расмий вакили Павел Климовский. Унга кўра, айна шундай профилактика тадбирлари туфайли оғир иқтисодий шароитда ҳам кўплаб кўча ўғирликларининг олди олинган.

- Биз стратегия ишлаб чиқдик. Зотан¸ кўплаб одамларнинг кўчаларда қолиб кетишини ва жиноятлар сонинг кўпайишини тахмин қилгандик. Айниқса¸ Черкизов бозори ёпилганидан кейин жуда хавотирга тушдик ва милиция назоратини кучайтирдик. Кўрилган чора тадбирлар натижасида жиноятчилик сони ортмади, дейди Павел Климовский.

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги маълумотлари мутлақо ёпиқ қолаётган бир шароитда, жиноятчиликнинг кўпайиши учун айнан хориждан қайтган меҳнат мухожирларининг масъул эканини даъво қилиш ўринсиздек.

Айрим кузатувчилар¸ Ўзбекистонда жиноятчилик кўлами кенгайишини милициянинг ноқобиллиги ёки хавфли жиноятчиларнинг озод этилишига сабаб бўладиган амнистиялар билан боғлайди-

Айни пайтда¸ иқтисодий вазиятнинг ёмонлашуви ва жиноятчиликнинг ортиши ўртасида боғлиқлик борлигини ҳеч ким инкор қилаëтгани йўқ.
XS
SM
MD
LG