Линклар

logo-print

Ҳисобот яна баҳс уйғотди


Ўтган йили Грузия ва Россия ўртасида юзага чиққан уруш бўйича Европа иттифоқи томонидан уюштирилган ҳисобот муаллифлари ҳар икки томон халқаро қонунларни бузган, деган хулосани эълон қилди.

Швециялик дипломат Ҳейди Таглиавини етакчилигида тайёрларган ҳисоботга кўра, Грузия бу урушни ўзининг айирмачи ўлкаси саналган Жанубий Осетия ҳудудига уюштирган “оқлаб бўлмас” ҳужум билан бошлаган.

Шунингдек, ҳисоботда август ойида рўй берган бу урушнинг юзага чиқишига узоқ муддат давом этган провокация ва кескинликлар сабаб бўлгани ва бу ҳаракатларнинг аксариятига ўз масъулиятлари доирасидан чиқиб кетган Россия масъул экани айтилади.

Россиянинг Европа иттифоқидаги вакили Владимир Чижов бу ҳисобот “урушни бошлаган томон ким эканини аниқ тасдиқлаганини” айтди.

Ўз навбатида Грузиянинг Реинтеграция вазири Темур Иякобашвили бу ҳисобот Россия бу можаро учун узоқ тайёргарлик кўрганини тасдиқлади, деб фикр билдирди.

- Мен алоҳида таъкидлашни истардимки, бу ҳужжат урушни Грузия бошлаган, дея даъво қилмайди. Бу тахлит ҳар қандай талқин ёлғон бўлади. Ҳисоботда бундай айблов йўқ. Айни пайтда бу ҳисобот уруш 7 ёхуд 8 август куни бошланмагани, балки, ҳарбий провокация узоқ давр мобайнида тайёрланганини кўрсатмоқда , деди Грузия расмийси.
XS
SM
MD
LG