Линклар

Обама Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди


АҚШ президенти Барак Обама чоршанба куни Америка ҳарбийларининг Афғонистондаги ҳозирлигини кенгайтириш стратегияси доирасида ўз маъмурияти ва ҳарбий қўмондонликнинг етакчи ходимлари билан бу мамлакатдаги ҳарбий амалиётларни муҳокама қилди.

Мазкур масала бўйича АҚШ маъмуриятида икки хил фикр мавжуд. Ҳарбий ва ноҳарбий амалдорларнинг масалага ёндошувида фарқ бор.

Президент Обама ҳузуридаги мажлисда вице-президент Жо Байден, мудофаа вазири Роберт Гейтс, давлат котиби Ҳиллари Клинтонлар ҳамда видеоалоқа орқали АҚШнинг Афғонистондаги кучлари қўмондонлиги етакчилари иштирок этди.
XS
SM
MD
LG