Линклар

Цунами қурбонлари сони юздан ошиб кетди


Тинч океанида юз берган зилзила оқибатида кўтарилган тўфондан камида 113 киши нобуд бўлди.

Энг кўп талафот Самоа оролида кўрилди: 84 киши қурбон бўлди. Америка Самоаси оролида эса 22 киши нобуд бўлди.

Тонга оролида эса камида 7 кишининг тўфон қурбони бўлгани ҳақида айтилмоқда.

АҚШ ҳукумати Америка Самоасини “ҳалокат зонаси” деб эълон қилди. Жабрланганларга ёрдам кўрсатилмоқда. Табиий офатдан зарар кўрган бошқа оролларга ҳам инсонпарварлик ёрдами етказиш бошланди.
XS
SM
MD
LG