Линклар

БМТнинг Афғонистондаги ходими истеъфога кетди


Бош котиб Бан Ки Мун БМТнинг Афғонистондаги махсус вакили ўринбосари Питер Гэлбрайтни истеъфога чиқарди.

Бу ҳақда хабар қилар экан, БМТ бош котиби матбуот хизмати мазкур қарор БМТнинг Афғонистондаги миссияси манфаатларини кўзлаб қабул қилинганини қўшимча қилди.

Хабарларга қараганда, Питер Гэлбрайт Афғонистон президенти сайловида берилган овозларни қайта санаб чиқиш тарафдори бўлган ва бундай фикрни БМТ миссияси раҳбари Кай Эйде қабул қилмаган.

Гэлбрайтнинг истеъфога чиқарилишини президент сайловида Ҳамид Карзайнинг асосий ҳарифи бўлган доктор Абдулло мана бундай шарҳлади:

- Агар жаноб Гэлбрайтнинг истеъфоси қандайдир ташкилий масалалар билан боғлиқ бўлса, менинг фикр билдиришимга ҳожат йўқ. Бироқ, агар истеъфо унинг “сайлов давомида йўл қўйилган сохтакорликларни бирма-бир текшириш керак” деган позицияси билан боғлиқ бўлса, у ҳолда айтишим керакки, Гэлбрайт афғон халқининг фикрини ифода қилган, деди доктор Абдулло Абдулло.
XS
SM
MD
LG