Линклар

logo-print

Эрон ядровий дастури муҳокама қилинади


Женевада жаҳоннинг қудратли олти давлати вакиллари Эрон расмийлари билан Теҳрон ядровий дастури атрофидаги вазиятни муҳокама қилади.

БМТ Хавфсизлик кенгаши доимий беш аъзоси ҳамда Германия ташаббуси билан ўтказилаётган Женева учрашуви ЕИнинг Ташқи сиёсат бўйича мутасаддиси Хавьер Солана раислигида ўтказилади.

Учрашув арафасида Эрон томони олти давлат вакиллари билан мамлакат ядровий дастури, жумладан, уранни тўйинтириш ишларига оид масалаларни муҳокама қилмаслигини билдирди. Эрон расмийлари, ядровий дастурнинг фақат тинчлик мақсадларига йўналтирилганини айтиб келмоқдалар.

АҚШ ва унинг иттифоқчилари эса Теҳронни ядровий қуролга эгалик қилишга уринаётганликда айблаб келмоқда. Бундан ташқари қудратли давлатлар Женевадаги учрашув самарасиз якун топса, Эронга қарши тўртинчи босқич санкциялар жорий этилиши мумкинлиги хусусида огоҳлантирдилар.

XS
SM
MD
LG