Линклар

logo-print

ХВЖ: Жаҳон иқтисоди ўзига кела бошлади


Халқаро валюта жамғармасига кўра, жаҳон иқтисоди кутилаётгандан кўра анча тез фурсатда глобал молиявий бўҳрондан чиқа бошлаган.

ХВЖ ҳисоботида айтилишича, даставвал глобал иқтисоднинг 2.5 фоизга ўсиши башорат қилинган, бироқ сўнгги ҳисоб-китобларга кўра, эндиликда ўсиш суръати 3.1 фоизни ташкил этиши мумкин.

Жамғармага кўра, ҳукуматлар томонидан жорий этилган қутқарув режалари молиявий бозордаги таҳдидларни камайтириб, бозордаги талабни оширишга ҳисса қўшган.

Шунингдек, жамғарма ҳисоботида айтилишича, глобал молиявий бўҳрон оқибатларини бартараф этиш Россия ва айрим собиқ иттифоқ давлатлари учун анча қийин кечиши мумкин.
XS
SM
MD
LG