Линклар

logo-print

Афғонистонда яна фуқаролар нишонга олинди


АҚШ ва НАТО қўшинлари қўмондонлиги Ҳелманд вилоятида амалга оширилган ҳаво зарбаларида тинч аҳоли вакиллари, жумладан, бир аёл ва ёш болаларнинг нобуд бўлганига оид маълумотларни текшираётганини маълум қилди.

Маҳаллий расмийларга кўра, чоршанба куни Ҳелманд вилоятида жангарилар билан рўй берган тўқнашувларда халқаро қўшинлар ҳаво кучларидан ёрдам сўраган. Учқичлар отишма рўй берган ҳудудда бир хонадонни нишонга олган. Гувоҳларнинг билдиришича, ушбу ҳаво зарбасида маҳаллий фермер, унинг турмуш ўртоғи ҳамда тўрт фарзанди нобуд бўлган.

Афғонистонда жанггариларга қарши кураш олиб бораётган халқаро кучлар амалиётлари чоғида тинч аҳоли вакилларининг ҳам нобуд бўлиши маҳаллий аҳолининг кескин эътирози ва норозилик намойишларига сабаб бўлмоқда.


XS
SM
MD
LG