Линклар

logo-print

Хитойда давлат байрами нишонланмоқда


Хитой Коммунистик партиясининг ҳокимиятга келгани ва Хитой халқ республикаси ташкил этилганига 60 йил тўлди.

Ушбу байрам Хитой бўйлаб катта тантана билан нишонланмоқда. Асосий байрам табдирларидан бири пойтахт Пекинда бўлиб ўтди.
Байрам муносабати билан уюштирилган ҳарбий парад ва тантанали маршда 100 мингдан ортиқ ҳарбий ва фуқаро иштирок этди.

Ҳарбий парадда Хитой армияси мамлакатда ишлаб чиқарилган сўнгги қуроллар, баллистик ракеталар, жанговар танклар ва вертолётларни намойиш қилди.Тантанали маршда эса Хитойнинг турли соҳаларда қўлга киритган ғалабалари олқишланди.

Маросимда чиқиш қилган Хитой президенти Ху Цзинтао Коммунистик партия мамлакат иқтисодини ривожлантиришда давом этиши ҳамда 1.3 миллиард аҳоли истиқомат қиладиган Хитойда барқарорлик ва бирдамликни сақлаб қолишга хизмат қилишини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG