Линклар

logo-print

Грузия мухолифати ҳукуматни айбламоқда


Грузия мухолифати ҳукуматни ўтган йил Россия билан рўй берган ҳарбий можарога оид эълон қилинган мустақил ҳисобот натижаларини бузиб кўрсатишда айблади.

Маълум бўлишича, ҳукумат ҳамда давлат телевидениелари Европа иттифоқи томонидан чоршанба куни эълон қилинган ҳисоботда август ойидаги ҳарбий можаро учун Россия айбдор деб топилди, дея хабар тарқатган.

Бироқ мухолифат етакчиси Нино Буржанадзе сўзларига кўра, расмий Тбилиси ҳисоботдаги муҳим ҳақиқатни яширишга уринмоқда.

Швециялик дипломат Ҳейди Таглиавини етакчилигида тайёрларган ҳисоботда айтилишича, Грузия ўзининг айирмачи ўлкаси саналган Жанубий Осетия ҳудудига уюштирган “оқлаб бўлмас” ҳужум билан ҳарбий можарони келтириб чиқарган. Бундан ташқари ҳисобот муаллифлари Грузия ва Россия халқаро қонунларни бузган, деган хулоса чиқарди.
XS
SM
MD
LG