Линклар

Қирғизистонликларга мадҳия ёдлаш мажбурий бўлади


Қирғизистон парламенти – Жўғўрқу Кенеш "Давлат рамзлари тўғрисида"ги қонунга киритган ўзгартишларга биноан бундан буён мамлакат фуқаролари давлат мадҳияси расман ижро этилаётган пайтда мадҳия сўзларини айтиб туришлари лозим.

Қонунга киритилган бошқа бир ўзгартишга мувофиқ, мамлакатдаги барча телевидениеларнинг кундалик кўрсатувлар дастури мадҳия билан бошланиб, мадҳия билан якунланиши керак.

Ўзгартишлар киритилгунига қадар фуқаро мадҳия янгараётган пайтда ўнг қўлини кўксининг сўл томонига қўйиб, тик туриб бериши кифоя қилар эди.

Қонунга киритилган ўзгартишлар президент Бақиев имзолаганидан сўнг кучга киради.
XS
SM
MD
LG