Линклар

"Шоқол Карлос" ҳомийси вафот этди


Бухарестда мамлакат хавфсизлик хизмати "Секуритате"нинг собиқ раҳбари, генерал Николае Плешита 80 ёшида ўлди.

Собиқ диктатор Николае Чаушескунинг буйруғига биноан Плешита 1980 йили "Шоқол Карлос" лақабли венесуэлалик террорчи Ильич Рамиресни яшириб, сақлаб қолган эди.

"Шоқол Карлос" 1981 йили Озод Европа радиосининг Мюнхендаги биносини портлатиб юборишга уринган, бомба ўшанда бино ёнида портлаган, бир неча киши тан жароҳати олган эди.

Руминияда коммунистик режим қулаганидан сўнг Николае Плешита судга тортилди. Бироқ бир неча йилга чўзилган судлов охир-оқибат уни айбсиз, деб топиш билан якунига етди.
XS
SM
MD
LG