Линклар

ХВЖ некбинона хулоса тақдим қилди


Дунё иқтисодиёти жорий бўҳрондан кутилганидан кўра тезроқ қутулмоқда. Бу – Халқаро валюта жамғармасининг сўнгги прогнозида қилинган хулоса.

Жамғарма прогнози Истанбул шаҳрида, бу ерда 6-7 октябр кунлари бўлиб ўтадиган Жаҳон банки экспертларининг йиллик учрашуви арафасида эълон қилинди.

- Менимча, тикланиш бошланди, деб айтса бўлади. Навбатдаги икки чорак ва йилнинг иккинчи ярми кўрсаткичлари ижобий бўлади. Бу рақамлар аксари давлатлар учун мусбат бўлиши керак. Бу хушхабардир. Чунки бир йил муқаддам аҳвол жуда оғир бўлади, деган қўрқинч бор эди, дея баёнот берди Халқаро валюта жамғармаси етакчи эксперти Оливье Бланшар.

Халқаро валюта жамғармаси маълумотларига кўра, сўнгги давр ичида дунё иқтисодиётидаги ўсиш аввалроқ тахмин қилинган 2,5 фоиз ўрнига 3,1 фоизни ташкил қилди.
XS
SM
MD
LG