Линклар

Суматрадаги зилзилада 1100 киши нобуд бўлди


БМТ маълумотларига қараганда, Индонезиянинг Суматра оролида юз берган зилзила оқибатида камида 1100 киши ҳалок бўлди, минглаб одам тан жароҳати олди.

Расмийлар Паданг шаҳридаги бинолар вайроналари остида минглаб одам қолганини тахмин қилмоқда. Паданг шаҳрида зилзила кучи 7,6 баллни ташкил қилди.

Кеча Паданг шаҳри ва унинг атрофларида яна бир неча бор ер қимирлади.
XS
SM
MD
LG