Линклар

Олимпиадага мезбонлик қилиш учун кураш бормоқда


2016 йилги Ёзги Олимпия ўйинларига мезбонлик қилиш ҳуқуқи қайси шаҳарга берилиши бугун эълон қилинади.

Олимпиадани ўтказиш ҳуқуқи учун тўрт шаҳар - Чикаго, Токио, Мадрид ва Рио де Жанейро шаҳарлари курашмоқда.

Ўз шаҳарлари аризаларига тиргак бўлиш учун Халқаро Олимпия қўмитаси мажлиси ўтадиган Копенгаген шаҳрига АҚШ президенти Барак Обама, Япония бош вазири Юкио Хатояма, Испания қироли Хуан Карлос ва Бразилия президенти Луис Инасио Лула да Сильвалар етиб борган.
XS
SM
MD
LG